Get Mystery Box with random crypto!

Таниқли давлат арбоби Қаллибек Камаловнинг рафиқаси, Қорақалпо | Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

Таниқли давлат арбоби Қаллибек Камаловнинг рафиқаси, Қорақалпоғистон Жўғорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг онаси Любовь Камалова вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига телефон орқали таъзия билдирди ҳамда ҳамдардлик мактуби йўллади.

Бугун Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик фаоллар билан биргаликда Нукус шаҳрида Камаловлар хонадонида бўлиб, Любовь аянинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирдик, Президентимиз ва халқимизнинг ҳамдардлик сўзларини етказдик.

Қуръон тиловат этилиб, марҳуманинг ҳақига дуо қилинди.