Get Mystery Box with random crypto!

PREEN SDE

Telegram kanalining logotibi preen_uz — PREEN SDE P
Telegram kanalining logotibi preen_uz — PREEN SDE
Kanal manzili: @preen_uz
Toifalar: Dizayn , Interyer
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 169
Kanalning ta’rifi

PREEN ташкилоти телеграм каналига хуш келибсиз! Каналимизда 3D графика, саноат дизайни, CAD/CAM/CAE ва фойдали технологиялар бўйича янгиликларини ёритиб борилади.
Қўшимча маълумотлар: preen.uz сайтида
Мурожат учун: @raximovsdesign

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-10-29 16:24:14 Жахон банки Ўзбекистон миллий инновацион тизимини ривожлантириш учун 50 млн. доллар кредит ажратишини тасдиқлади.

Ўзбекистон ҳаётнинг турли соҳаларида инновацион ғоялар, маҳсулотлар, ишланмаларни ишлаб чиқиш жараёнларини мамлакат иқтисодий ўсишини таъминловчи ва ривожланиш сари элтувчи куч сифатида қарамоқда. Мамлакат Global innovation индексига кўра 2030-йилга келиб дунёнинг енг яхши 50 мамлакатидан бирига айланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу режалар мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётида COVID-19 пандемиясининг жиддий оқибатлари туфайли муҳим аҳамият касб этди.

Бир неча йил аввал ҳукумат бозор ислоҳотлари билан биргаликда мамлакатнинг илмий-инновацион салоҳиятини модернизация қилишга киришган эди. 2018-йил сентабр ойида 2019-2021-йилларга мўлжалланган инновацияларни ривожлантириш стратегияси қабул қилинди. Унинг мақсадлари илм-фан имкониятларини мустаҳкамлаш, илмий тадқиқот ва мухандислик ишланмалари (R&D/НИОКР) натижаларини кенг амалга ошириш учун таълим, фан ва тадбиркорликни интеграция механизмларини яратиш, илмий-тадқиқот ва ривожлантириш самарадорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари ҳамда инновацияларга давлат ва хусусий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш.

Натижада, илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишларига (R&D/НИОКР) харажатлар миқдори ялпи ички махсулотларга нисбатан 2018 йилдаги 0,2% ўрнига 2021 йилда 0,8% га етказилиши кутилмоқда деб ёзади podrobno.uz
360 viewsedited  13:24
Ochish/sharhlash
2020-10-29 13:58:51 Хитой ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга электромобил етказиб бериш бўйича етакчилик қилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки электромобилларни ишлаб чиқариш хитойда сўнги 5-10 йил ичида оммалаша бошлади. Хозирда эса бу борада дунёда етакчилик қилмоқда.
274 views10:58
Ochish/sharhlash
2020-10-24 10:28:04 ​​Бутунлай янги автомобиль яратиш, саноатни мамлакатимизда ривожлантириш, янги кескин қадамларни қўйиш жуда қийин лекин, Японияга ундан ҳам қийин эди!

Хиросима ва Нагасакига ташланган икки атом бомбаси мамлакат саноатига жуда қаттиқ зарба берди. Мамлакат оккупациясидан кейин ҳамда турли санкциялар сабаб саноат ривожланиши музлаб қолади. Бу чеклов чоралари 1949 йил, япон саноати, шу қаторда автомобил саноати демонтаж ва мамлакатдан олиб чиқиб кетишга яроқсиз деб топилгандан кейин олиб ташланади.

Автомобилсозлик шу қадар аянчли аҳволда эдики, Япония банки, молиявий доиралар ва ҳатто япон хукумати ҳам соҳа инвестициялашга нолойиқ деб ҳисоблашган. Япония автомобил саноати тўғридан тўғри америка автосаноати намуналарини кўчириш билан шуғуллана бошлаган. Биргина Япония автомобил саноатини қўллаб қувватлаган ташкилот бу Япония Ташқи Савдо ва Саноат Вазирлиги бўлган ва бу соҳани ривожланиши мамлакат иқтисоди локомотиви бўлиб, жарликдан олиб чиқиб кетади деб ҳисоблашган. Улар импортни чеклаш ва ўз автомобил ишлаб чиқарилиши ривожланишини маслахат беришади. Аслида эса мамлакатни америка автомобиллари тўлдирарди ва Япония автомобил саноатига жиддий зиён етказарди. Бу менга ўзимиздаги хозирги ҳолатни эслатябди, аслида автомобил саноати бизда бор лекин, бизда ҳам кўчаларни фақат америка автомобиллари тўлдирган. Фарқи Японияда америка автомобиллари маҳаллий ишлабчиқарувчилар номидан чиқмаган.

Барча қийинчиликларга қарамай Япония ўз автомобил саноатини ривожлантирди ва хозирда дунёда соҳа етакчиларидан бири ҳисобланади.
Ушбу саноатни мамлакатимизда ривожлантириш, янги кескин қадамларни қўйиш жуда қийин дейдиган ҳар бир одамга яна бир бор шуни айтаманки “Ха тўғри қийин бўлади лекин, Японияга ундан ҳам қийин эди!”.
354 viewsedited  07:28
Ochish/sharhlash
2020-06-30 14:32:21 Вақтдан ютсак COVID-19 биз учун муаммо бўлмайди.

Вақт ўтиши билан коронавирус биз учун оддий вирусга айланиши мумкин ва у бизнинг хаётимизга хавф сола олмайди. Бунинг учун биз нима қилганимиз ва натижаси хақида қуйидаги мақолада тахлил қилиб келтириб ўтаман.
722 views11:32
Ochish/sharhlash
2020-06-18 13:52:35 Стандартлар бу замонавий чегарадир

Бугун стандартлар хақида ёритсак ва унинг миллионлаб доллар сарфланган бизнесни қандай қилиб йўққа чиқариши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Биламиз хар бир ишлаб чиқаришда стандарт талаблар ва қоидалар бўлади.

Хўш бу нимага керак?

Аввало инсон ҳаётига хавф солмаслик ёки зиён етказмаслик учун керак. Хар бир мамлакатнинг барча турдаги товарлар учун ички ва халқаро стандартлари бўлади. Хар бир мамлакат ички ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиш учун ўзлари ишлаб чиққан талабларни қонунлаштиради, шу йўл билан ички ва ташқи савдода рақобат муҳитини яратади.

Мисол учун: Европа ва МДХ маиший техникаларни (мт) 220 в токда ишлаши асосий стандарт талаб қилиб қўйилган. Америка Европа ёки бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган махсулотлар ўзида эркин сотилмаслиги учун, ички алоҳида бозор яратиши учун мтлар 110 в токда ишлашини стандарт қилиб қабул қилишган. Ишлаб чиқарувчилар бу масалани ўзига яраша хал қилишгандан кейингина бозорга кириб боришган. Барча янги ихтиро қилинган махсулотлар турли мамлакатларда турлича ривожланганлиги шу махсулотлар орасида ўзига яраша мамлакатлараро чегараларни келтириб чиқарган. АҚШ стандартларига тўғри келган махсулот Европа стандартларига мос келмаган ва бу талаб бажарилмаса ўша махсулот шу бозорга кириб кела олмаган. “Ёки стандарт талабларга бўй сунасан ёки сен учун эшигимиз ёпиқ” дейилади хозирги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар божхоналарида, шу қаторда Ўзбекистонда ҳам.

Янги махсулотларни яратишдаги энг муҳим бўғимлардан бири хисобланган бу йўналиш инженер мутахассислар олдига яхшигина муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки бу ерда нафақат ташқи стандарт талаблар, балки ички талабларни ҳам инобатга олиш керак бўлади ва олдиндан ишлаб чиқаришни шу стандартларга мослаштириш керак бўлади.

Хозирда енгил автомобиллар учун қўйиладиган халқаро стандарт талаблардан бири бу Евро-6 хисобланади. Бу ерда асосан ишлаб чиқариш ва махсулот эксплуатациясининг экологияга таъсири инобатга олинади. Электромобиллар фойдаланишда экологияга зиён етказмаслиги мумкин, лекин уни ишлаб чиқариш эса бундай бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари фойдаланишдаги талаблар ҳам мавжуд. Бу талабларнинг бажарилмаслиги ушбу стандартга кира олмасликка сабаб бўлади.

Ҳар қандай махсулот яроқлилик бўйича стандарт талабларига жавоб бера олмаса унга тикилган маблағ бекор кетади. Ва яна муҳим жойи махсулот ички бозорда арзон бўлиши учун эса ташқи бозорда максимум кўпроқ сотилиши керак.

@preen_uz
607 viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash