Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳукумат Ўзавтосаноат АЖни маҳаллий автомобил лойиҳасини қили | PREEN SDE

​​Ҳукумат Ўзавтосаноат АЖни маҳаллий автомобил лойиҳасини қилишга мажбурламоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29-декабрь №802 сонли қарори 5-бандида келтириб ўтилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Ўзбекистон ҳукумати Ўзавтосаноатни фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказишни режалаштирмоқда» дейилиши англашилмовчилик бўлиб қарорда асосий урғу лойиҳа ишлаб чиқиши ҳақида эканлиги ва юритиш қисми фақат электродвигатель бўлиши кераклиги белгиланган.

Таҳлил қилишимча бунинг бир-неча сабаблари бор. Булар:
1. Сўнги пайтлардаги кўпчилик аҳолининг фикрлари инобатга олинганлиги,
2. Автомобил ишлаб чиқарилишидаги локализация кўрсатгичининг пастлиги бўйича доимий муаммолар ва буларнинг нархга таъсири
3. Автомобил ишлаб чиқарилишидаги “стратегик бошқарув ричаги” ўзлаштирилмаганлиги,
4. Электродвигателли транспортларда ёқилғили (бензин, дизель) транспортларга нисбатан 40% га кам эҳтиёт қисмлар қўлланилиши ва жахон тенденциясининг электромобилларга ўтиши билан изоҳлаш мумкин.

Хозирдаги Узавтосаноат билан боғлиқ муаммоли вазиятда бундай қарор қабул қилиниши тўғри деб ҳисоблайман.

Ривожланаётган мамлакатларда хақиқатдан ҳам автомобил саноати иқтисодиёт локомотиви бўлиб хизмат қилиши мумкин, агар асосий талаблар бажарилса!

Автомобил саноатидаги битта иш ўрни турдош тармоқларда яна 7-8 та иш ўрни яратиши жахон тажрибасида мавжуд, лекин маҳаллий ишлаб чиқаришда бу жуда паст кўрсатгичда. Сабаби маҳаллий автомобил ишлаб чиқарилишидаги “стратегик ричаг” асосан лойиҳа эгалари қўлида. Шу сабабли маблағларнинг йирик қисми ташқарига чиқиб кетади, турдош иш ўрнлари эса лицензия берувчи ташкилот (яъни GM Company, АҚШ ёки шу каби бошқа ташкилотлар) танлови ва талабига кўра нисбатан чет эл ишчиларига насиб этади.

Мисол учун: чет эл автомобили лойиҳаси маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилиши учун лицензия келишувига эришилиши лозим. Шундан кейин бутловчи қисмлар локализацияси бошланади. Агар лицензия тугатилса барча эришилган локализация натижалари қисман йўққа чиқади. Автомобил моделлари янгиланса янги талаблар билан ишлаб чиқарилади, локализацияда эса янги муаммолар келиб чиқаверади ва бу доимий равишда давом этиши мумкин, токи “стратегик ричаг” яъни лойиҳалаштириш ўзлаштирилмагунича. Бундай муаммолар бўлмаслиги учун эса албатта лойиҳа ҳам маҳаллий бўлиши лозим. Ана шундагина халқбоп автомобиль яратилиши мумкин.

Каналга аъзо бўлиш @preen_uz