Get Mystery Box with random crypto!

Айни дам жуда ноодатий жараён содир бўлмоқда. Инсон ақли англа | POZITIV PSIXOLOG

Айни дам жуда ноодатий жараён содир бўлмоқда. Инсон ақли англай олмас даражада космик ўзгаришлар бўлмоқда.
Фасл алмашди.
Табиат, кун, сана, атмосфера ва яна инсон онги етмас ўзгаришлар ичидамиз. Танангиз, ҳиссиётларингиз ўзгармоқда. Табиатингизда бироз сокинлик, тоқат ҳислари доминантлик қила бошлайди. Дарахтлар, қушлар майсалар нафаси ўзгаради.
Ўз навбатида катта энергия оқимининг ҳам ўзгаришлари бўлиши табиий. Энергиянгиз ортиши, акси бўлиши, ёки янги нимадирлар содир бўлишини сезмай ҳам қолиш мумкин. Майли ҳаммаси тирик, жонли, ҳаракатда ва сизу биз ҳам шулар ичидамиз...
Қайнаймиз, аралашамиз, ўзгарамиз, ўзгартирамиз, нимадирлар босилади, қайсилардир пайдо бўлади...
Ва Сиз янгиланганингизни ҳис этасиз. Энди олам ўзгача, одамлар ўзгача, назар ўзгача ва Сиз ҳам янгиланасиз...
Чунки тирикмиз, жараёндамиз...
Демакки хозир ҳамма нарса ҳаракатда экан бундан фойдаланинг.
Ўзингизга кўп нарса сўранг, орзуларингизни сарҳисоб қилинг, янги характерга аҳд қилинг, ўзингизни қайта кашф этинг!

@POZITIV_PSIXOLOG