Get Mystery Box with random crypto!

10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилот | POYTAXT - LIVE 🇺🇿 |RASMIY KANAL

10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига мезбонлик қилади.

Мазкур саммитда 5 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи мамлакат — Туркманистон ва Венгрия раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирда ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилинади.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.