Get Mystery Box with random crypto!

Бугун тоғли ҳудудларга сел келиш хавфи эълон қилинди 8 ноябрь | POYTAXT - LIVE 🇺🇿 |RASMIY KANAL

Бугун тоғли ҳудудларга сел келиш хавфи эълон қилинди

8 ноябрь куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +3+8 илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +4+6 илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир, қор, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3+2 бўлади.