Get Mystery Box with random crypto!

Туркия илк электромобилини ишлаб чиқарди. Электромобил TOGG де | POYTAXT - LIVE 🇺🇿 |RASMIY KANAL

Туркия илк электромобилини ишлаб чиқарди. Электромобил TOGG деб номланди - Türkiye'nin Otomobili Girişim Grubu

Илк электромобилни президент Эрдўған олди. Энди TOGG серияли ишлаб чиқарилади: седан ва кроссовер кўринишида. Турклар бу электромобилининг Tesla'дан устун томонлари билан фахрланишмоқда: TOGG 100 км/с тезликка 4.8 сонияда чиқа олади, Tesla'да эса бу кўрсаткич 5.4 сония. TOGG бир қувватда 500 километр юради. Тўлиқ қувватлаш учун эса 30 дақиқа кифоя (қувватлаш станциясида). Дизайн зўр: Италиянинг Pininfarina компанияси ишлаган.

Туркияда ҳам биздагидек хориждан автомобиль олиб киришда 100 фоизлик бож тўланади. Автомобиль жуда қиммат. Дейлик, 5-10 йиллик ва унча-мунча юриб қўйган Пежо, Рено ёки Киа автомобилларини15 минг доллардан арзонга ололмайсиз. Янги автомобиллар нархлари эса жуда қиммат: оддий бюджет седан ёки купе чамаси 20 минг доллардан бошланади.