Get Mystery Box with random crypto!

Стол тенниси бўйича «Ҳоким кубоги» ўтказилади! Жорий йилнинг | Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Стол тенниси бўйича «Ҳоким кубоги» ўтказилади!

Жорий йилнинг 22 май куни соат 10:00да туманимиздаги «Локомотив» истироҳат боғида стол тенниси бўйича Мирзо Улуғбек туман ҳокими кубоги бўлиб ўтади.

Хабар берганимиздек мусобақада иштирок этиш истагини билдирган 30 дан ортиқ спортсеварларнинг аризалари қайд этилди. Ўз навбатида мусобақа тақвими ҳам тасдиқланди.
Иштирокчилар 22 май (Шанба) куни соат 10:00да «Локомотив» истироҳат боғида паспорти ёки унинг нусхасини олиб келишларини сўраб қоламиз.

Шунингдек мусобақа билан бир қаторда ёшлар ва аҳолимиз учун кўнгилочар дастурлар ҳам ташкил этилади.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook Telegram