Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида ёнғин содир бўлди Буг | Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида ёнғин содир бўлди

Бугун, 16 май куни соат 11.55да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент Ботаника боғининг орқа томонида, очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди.

Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган.

Ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Boshqa yangiliklar

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram