Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Бадиий академияси Ботир Зокиров номидаги жамғарма б | Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Ўзбекистон Бадиий академияси Ботир Зокиров номидаги жамғарма билан биргаликда Ўзбекистон Халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Менга қўшиқнинг суратини чизиб бер” номли бадиий кўргазмасини ўтказмоқда.

Кўргазма мавзуси – тасвирий санъатда Ботир Зокировнинг қўшиқларини акс эттириш ҳамда рассомлар нигоҳида машҳур шоир ва қўшиқчининг тимсолини кўришдир. Кўргазмада тасвирий санъат, графика ва скульптура йўналишларидаги ижодкорлар иштирок этадилар.

Асарлар экспозицияси Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида жойлашади.

Севимли қўшиқчи ижодинининг барча ихлосмандларини 18 май куни соат 17:00да бўлиб ўтадиган кўргазманинг очилиш маросимига таклиф қиламиз.

Web-site Telegram