Get Mystery Box with random crypto!

Умра қандай ибодат? Умра — суннат амаллардан бири ҳисобланиб, | Karimova Xanifa

Умра қандай ибодат?

Умра — суннат амаллардан бири ҳисобланиб, арабчада "зиёрат" деган маънони англатади. Умрани 12 ой давомида адо этиш мумкин. Фақат, Арафа, Қурбон Ҳайитининг уч куни бундан мустасно.

Умра учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  "Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган хажнинг ўрнига ўтади", деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра қилган.

Умра амали қуйидаги тартибда бажарилади:
Эхромга ният билан кирилади;
Каъбани тавоф қилмоқлик(етти ёки ундан ортиқроқ);
Сафо ва Марва саъй қилинади;
Сочни тўлиқ олдирилади ёки қисқартирилади.

Кўпроқ одам маълумот олиши учун, яқинларингизга улашинг.

Qibla Travel — biz bilan yuzlaning!