Get Mystery Box with random crypto!

4. Кўп бериладиган саволларга жавоблар. — Нега айнан сизни та | Karimova Xanifa

4. Кўп бериладиган саволларга жавоблар.

— Нега айнан сизни танлашимиз керак?

1. Биз, "Virtus Tricot" компанияси, мижоз муаммосини ҳал қила олмасак ҳам, унга тўғри ечим бера оламиз.

2. Корхонадаги ишлаб чиқариш турининг ҳилма хиллиги ва ҳажмнинг катталиги.

3. Барча ишлар — тажрибали ва профессионал мутахассислар бошчилигида амалга оширилади. Айнан шу сабабдан, компания маҳсулотларни қисқа фурсатда, юқори тезлик билан ўз буюртмачиларига етказиб бера олади.

4. Компания тажрибасидан мижозларнинг фойдалана олиши.
Шу соҳада катта тажрибага эга бўлганимиз сабабли, ўз мижозларимиз учун маҳсулот янада яхшироқ чиқишида керакли тавсиялар ва маълумотлар тақдим этишимиз мумкин.

5. Мижознинг фойдасини кўзлаб, катта ишларда таваккал қила оламиз.

6. Қарзга бера оламиз.

Биз доимий мижозларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, исталган суммадаги маҳсулотларни қарзга бера оламиз. Бундай ҳолларда, иккала тарафнинг ўзаро келишувига асосан, маҳсулотнинг асл нархига қўшимча нарх қўшилади.

7. Мижозларнинг сирини сақлай оламиз.
Агар мижоз истаса, бу келишувни расмий шартнома сифатида ҳам қайд этишимиз мумкин.

8. Мижознинг талабига кўра, у истаган маҳсулот учун ускуна харид қилиб, айтилган маҳсулотни ишлаб чиқариб берамиз.

9. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг яроқсизлиги бизнинг айбимиз билан содир бўлса, товарларни 100 фоиз қайтариб оламиз.