Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мурожаат билан чиқди “У | Porloq MFY yagona telegram kanali

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

“Украина шаҳарларига ракета ҳужумларининг кучайиши ортидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Украинага келиш ва ушбу давлатда бўлиш юзасидан қилган мурожаатларига жавобан, элчихона яна бир бор ватандошларимизни, зиддият ўз изига тушгунига қадар, Украинага саёҳат қилишдан чекланишга чақиради.

Бундан ташқари, фронтдаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда бутун Украина бўйлаб ракета ва артиллерия зарбаларининг давом этиши эҳтимоли юқорилигидан келиб чиқиб, ватандошларимиздан шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу мамлакатни тарк этишларини сўраймиз”, дейилади элчихона хабарида.