Get Mystery Box with random crypto!

​Соғлиқни сақлаш вазирлиги: БУГУН ҲАМ ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН | POP NEWS 24|UYDA QOLING!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ҲАМ ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙГАНЛАР КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ. БИР КУНДА 750 НАФАРГА ЯҚИН БЕМОР ТУЗАЛДИ


Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 743 нафари соғайди.

Жумладан, 441 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада, 152 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Сирдарё вилоятида, 33 нафари Андижон вилоятида, 16 нафари Сурхондарё вилоятида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Фарғона вилоятида, яна 13 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида ва яна 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 29 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 672 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz