Get Mystery Box with random crypto!

Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир | Popliklarim

Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафарли эгизак дунёга келди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда бўлиб, тўйлари 2016 йил 26 октябрда бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.