Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат  #Тарқатинг Мактаб ва боғчаларда пул йиғими қатъиян | Popliklar

#Диққат  #Тарқатинг

Мактаб ва боғчаларда пул йиғими қатъиян тақиқланади!

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали мактаблар ва боғчаларда турли хил тадбирлар ўтказиш учун ўқувчилардан пул маблағлари йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Таълим муассасаларида таъмирлаш (ремонт) учун, турли тадбир (сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади!

Сиз қайсидир мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабардор бўлсангиз, мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 712020909 рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилишингиз сўралади.

@Popliklar_TvRasmiy