Фарзандингизни аттракционларга чиқараётганда эҳтиёт бўлинг! Наманганда мудҳиш воқеа содир бўлди
14 май куни соат 11:30 ларда 12 ёшли бола Наманган шаҳридаги истироҳат боғидаги аттракционда айланган вақтида бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарзандларингни гуруҳ-гуруҳ бўлиб, айланишга боришидан тийилинглар. Олиб борсаларинг, ўзларинг олиб боринглар.