Get Mystery Box with random crypto!

“Сўнгги қўнғироқ” тадбири фақат 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари | Popliklar

“Сўнгги қўнғироқ” тадбири фақат 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари билан ўтказилиши тавсия қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсияларини эълон қилди. Унга кўра:

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади;

тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахслар киритилмайди (ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари бундан мустасно);

ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўйилмайди.

➥ @Popliklar_TvRasmiy