2022-08-30 20:55:54
Бугунги байрамдан таассуротлар...
Бугун байрам ҳақиқатдан ҳам зўр бўлди. Тўғриси, бунақаси ҳали яқин тарихда бўлмаганди. Концерт дастури тугаганда ҳам 300 нафарча одам стадионни тарк этмай ўтирди...
- Концертни ташкил қилган Маданият бўлими ходимлари ва Мусиқа мактаби ўқитувчиларига чексиз миннатдорчилигимни билдираман...
- Поп туманида санъаткорлар бебаҳо. Озгина эътибор қилинса, улар туман халқи учун жонини беради.
- Байрамни безатишда ўзининг ажойиб дизайнлари билан саҳнага оро берган Ботир ака бошчилигидаги "Ниҳол медиа" фотостудиясига ўзимни раҳматимни айтаман. Йигитлар ҳақиқатдан ҳам зўр ишлашди.
- Байрам дастурида иштирок этган қизларимизга, мактаб ва боғчалар жамоасига, ёшлар етакчиларига ҳам катта раҳмат.
Охирги финал қўшиқ айтилаётган салютларни отилишини тўғриси кўпчилик кутмаганди.
Байрам сценарийсини ёзган режисёр укамиз Мухриддинга ҳам катта раҳмат!
Хуллас, байрам Сизларга ёққан бўлса, Биз ҳурсандмиз! @popliklar
4.5K viewsedited 17:55