Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | ISHGA MARHAMAT

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг "Алабуга Девелопмент" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- электромонтажчи
- сувоқчи-бўёқчи
- плитка териш

ойлик иш ҳақи ишбай (35 минг  рубльдан 60 минг рубльгача);

Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади. Патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Наманган вилоят филиалида 2022 йил 24 август (чоршанба) куни (соат 14:30да бошланадибўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.


Манзил: Наманган ш., Нодира 3-уй (Мўлжал: Сардоба бозори атрофи, "Зангори экран" корхонаси ёнида).

+99869-227-97-27