Get Mystery Box with random crypto!

Кичик бизнесменлар фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди Бу ҳа | POLITSIYA.UZ | Tezkor Yangiliklar

Кичик бизнесменлар фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди

Бу ҳақда Президент тадбиркорлар билан ўтказаётган мулоқотида маълум қилди.

«2023 йил 1 январдан бошлаб айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди. Бу имтиёз 370 минг кичик тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради», — деди давлат раҳбари.

Айланмаси 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорларга хабардор қилиш орқали солиқ тўловларини 6 ой ичида фоизсиз бўлиб тўлаш имкони берилади.

Агар тадбиркор хоҳласа, унинг солиқ ҳисоботларини солиқ идоралари кўмакчи бўлиб, юритишга ҳам ёрдамлашади.

Канал @POLITSIYATV