Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, тўққиз йилдан бери Истанбулда то | POLITSIYA | Тезкор Хабарлар

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, тўққиз йилдан бери Истанбулда толиби илм ва олимлар хизматида бардавом бўлишга Роббим муваффақ қилиб келмоқда. Борлигимизда ҳам, йўқлигимизда ҳам Роббим бу хизматдан маҳрум қилмади. Илоҳо қилмасин.

Рамазон бошида моддий ҳолатимиз танг аҳволда эканини айтган, хайрия эълон қилган эдим.
Мана, Рамазон ҳам якунланмоқда. Хайрияга ҳисса қўшган барча-барчага чексиз ҳурмат ва ташаккурларимни изҳор қиламан.

Афсуски, Дорулулум икки филиалини ёпишга тўғри келмоқда. Бирида 20, иккинчисида эса 25 талабамиз илм олиб келмоқда эди.

Бу қанчалик маҳзун қилса ҳам, янги муваффақиятлар учун бир эшик эканига аминман. Кўнгилни қанчалик хафа қилсада, Роббим бизга яна қанчадан қанча хушхабарларни тайёрлаб қўйганига ишинчим комил

Вақти келади, бу кунги маҳзунлигимизни табассум билан эслаймиз. Роббим бизга катта мукофотларни тайёрлаб қўйган эканку, билмаган эканмиз, деб табассум қиламиз.

Бошқа бўлимларимиз ёпилиб қолмаслиги учун оз ёки кўп ёрдам берган, айниқса дуолари билан бизни қўллаган сиз азизлардан жуда миннатдорман. Яхшилигингиз эвазини Роббим улуғ ажрлар билан мукофотласин.

Омин.

Толиби илм укам! Сизни мендан ҳеч қандай моддий қийинчилик ажрата олмайди. Бу йил икки ойдан зиёд Умра элликбошиси бўлиб ишлаб ҳам ўқишингиз тўхтаб қолмаслиги учун Роббим изни билан ишладим. Керак бўлса, яма ишлайман! Лекин сизни ўқишдан узилиб қолишингизга асло йўл қўймайман, рози бўлмайман. Сиз дуо қилинг, сизни ўқитиш ва дарс бериш вазифамни тўлиқ адо қилишни Роббим насиб қилсин. Бошқа ишларни қилжб илм ва дарсдан чалғишимдан Роббим асрасин.
Сиз хотиржам бўлинг! Аллоҳ таоло биз билан бирга!

@muhammadodiluzofficial