Get Mystery Box with random crypto!

Сайёр қабул дейсизми, хокимни ёшлар билан учрашуви дейсизми, т | Policy Solutions

Сайёр қабул дейсизми, хокимни ёшлар билан учрашуви дейсизми, тадбиркорлар билан мулоқот дейсизми, каттароқ бир семинар дейсизми... Хуллас коттаконлар-зодагонлар йиғилиш ўтказса ҳам дарров қаердандир қўлида, ёнида, этагида хатто қорнида боласи билан аёллар курсиларни эгаллай бошлашади. Аввалгидек одамларни сонини кўпайтириш учун мактаб, лицейлардан ўқувчиларни, ўқитувчилар аудиториясини йиғиш шарт эмас тўлиб тошиб кетишади... Энг қизиғи ҳар йиғилишда ўша-ўша таниш чехралар. Мурожаатда ўша дежурный гап; Эрим касал, эрим ишсиз, эрим четда, эрим у, эрим бу.... Бу жанаварларни эри ҳам бир йилда ҳам, икки- уч йилда ҳам ё тузалмайди ёки ишга жойлашиб кета олмайди.

Махалла раислари уятганидан ер ёрилсаю кириб кетса... Кеча ёрдам қилдикку, кечаги сайёр қабулда чок мошина бердикку, кеча хомий бириктирдикку, кеча товуқ бердикку, кеча қўй бердикку, ёрдам пули оласизку ва хоказо деса: қуруқ қоп тик турмайди, сотиб едик, болаларга кийим қилдик, овқатини топа олмадик сўйиб едик, памперсга пул қолмаган эди магазинга бартер қилдик каби ўшқириқ ва маломатга қолади. Жуда бўлмаса йиғинда жанжал кўтарилади... Президентга бораман, Порталга ёзаман, ўзимни ўлдираман, ўт қўяман, мошина тагига ташлайман кейин сен сабабчи болаларим етим қолади боқасан!-деб.

Буларни ўлганни устига тепгандай ўзларини групповой ташийдиган дамасчилари ҳам бор.

PS; Боқимандалар шунақанги кўпайдики асл мухтожлар уларни кўриб:-ҳар қалай мен ундан яхшироқ яшаяпман- деб мурожаат қилишдан ор қилади.
Хулоса ўзингиздан.

Илҳомжон Қосимов, фейсбукдан олинди.