2023-04-18 03:31:06
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади!Мамлакатимизнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган, креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва иқтисодиёт тармоқлари мутахассислари диққатига!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2023 йилги 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил мамлакатимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" деб эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури 50-мақсади “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш, бунда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва IT соҳаларига йўналтириш ҳамда хорижий давлатларнинг нуфузли университетларида таълим олиши учун очиқ стипендия танловларини ўтказиш таклифи илгари сурилмоқда.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023-2024 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
- бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин,
- магистратура таълим дастури учун 275 ўрин,
- докторантура таълим дастури учун 150 ўринга стипендиялар ажратишини маълум қилади.
Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат иқтисодиёти ва илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун!
Номзодларнинг ҳужжатлари 2023 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.
http://admission.eyuf.uz
Бугунги кунда 500 нафардан ортиқ стипендиатларимиз АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олмоқдалар. Сиз ҳам шундай имкониятини қўлдан бой берманг!!!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси юртимизнинг умиди, ишончи ва таянчи бўлган сиз ёшларни ўз танловларида кутиб қолади!
204 views00:31