Get Mystery Box with random crypto!

Соҳибқрон Амир Темур таваллудининг 687-йиллигига бағишланади. | Xazinai she'riyat✍💝

Соҳибқрон Амир Темур таваллудининг 687-йиллигига бағишланади.

СОҲИБҚРОНИМ

Тамаддун бешиги қадим Бухоро,
Сайқали Самарқанд дунёлар аро,
Бағрида биҳиштлар жам бўлган гўё,
Буюкдан буюгим Мулки Туроним,
Буюк ва улуғвор Соҳибқироним.

Қўлида адолат байроғин тутиб,
Ҳалқ учун дард ютиб, заҳматлар ютиб,
Мўғул сур зотларни тум-тум тарқатиб,
Юртини озодлар этган қоплоним,
Буюк ва улуғвор Соҳибқироним.

Сиз каби баҳодир кўрдими мозий,
Номингиз лутф этди устоз Навоий,
Юзлари офтобдек нурли, нуроний,
Оламга нур сочган кўку осмоним,
Буюк ва улуғвор Соҳибқироним.

Адолат юрт учун ҳамиша қалқон,
Ватан деб яшаймиз туйиб шараф-шон,
''Тузуклар,, биз учун маёқдир ҳар он,
Адолат бобида буюк сарбоним,
Буюк ва улуғвор Соҳибқироним.

Номингиз абадий яшайди мудом,
Эзгулик, адолат этгайдир давом,
Сиз сабаб буюкдир ўзбек деган ном,
Дўнёга бўй чўзган Ўзбекистоним,
Буюк ва улуғвор Соҳибқироним.

Хуршид Карим


https://t.me/poem22fromus