Get Mystery Box with random crypto!

Эпидемия пайтида тез ёрдам хизмати ҳақида Ҳеч ким улар ҳақид | Pneumo Life

Эпидемия пайтида тез ёрдам хизмати ҳақида

Ҳеч ким улар ҳақида ёзмайди. Улар орасида блоггерлар ҳам йўқ, бўлса ҳам саноқли, қолаверса улар "шунчаки" ишлайди, сабаби асосий иши жуда кўп.

Ҳамма иссиқ мавсуми келганини билади ҳамда эпидемик жараённинг чўққиси бўлган бу даврда Соғлиқни сақлаш тизими мана 3 ойдан ортиқ энг юқори темпда ишламоқда.

Тез тиббий ёрдам станциялари ва соҳа вакиллари алоҳида эътиборга лойиқ. Сабаб? Бу жудда оддий:

Луғатимизда янги қисқартма пайдо бўлди - ШҲВ, шахсий ҳимоя воситалари.

Ҳаммангиз тез тиббий ёрдам ходимларини махсус комбинезонлар, кўзойнаклар, бахилалар ҳамда респираторларда кўрдингизми? Ҳозирги иссиқ хавода бундай юриш ўзи осонми ва ноқулай эмасми?

Шундай махсус формани кийиб, кейин уни ечиб олиш учун кўп вақт талаб этилади ҳамда бу керак бўлса ҳар бир бемордан кейин амалга оширилади.

Шунингдек, ҳар чақирувдан кегин тез ёрдам машинани дезинфекция қилинади ҳар бир чақириқдан сўнг.

Шу билан бирга, бошқа барча (юрак хасталиклари, инсультлар, травмалар ва ҳ к) чақирувларни ҳеч ким бекор қилмаган, албатта бу чақирувлар кутиши мумкин бўлмаган ҳолатлар.

Фақат таъзим!

Азизлар, тез тиббий ёрдам ходимларига оддий "РАҲМАТ" айтишни унутманг.

Улар, албатта, бунга лойиқдир.