Get Mystery Box with random crypto!

9 май муносабати билан Ўзбекистон ва қўшни давлатлардаги уруш | platforma.uz

9 май муносабати билан Ўзбекистон ва қўшни давлатлардаги уруш қатнашчилари қанчадан мукофот оладилар?

-  Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 18 миллион сўм (1565 АҚШ доллари)дан бир марталик мукофот олади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан ҳам пул ва турли кўринишдаги ижтимоий ёрдам пакетини оладилар. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади.

- Қозоғистонда мукофотлаш маҳаллий ҳокимиятлар томонидан белгиланди, лекин ветеранлар 1,5 миллион тенге (3288 АҚШ доллари)дан кам бўлмаган миқдорда пул кўринишидаги ижтимоий ёрдам оладилар. Айни пайтда Қозоғистонда 237 нафар уруш қатнашчилари умргузаронлик қилмоқда.

-  Қирғистонда Улуғ Ватан уруши қатнашчилари 100 минг сом (1142 АҚШ доллари)дан бир марталик пул мукофоти олади.

- Тожикистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини мукофотлаш маҳаллий бюджетлардан амалга оширилади. 4 мингдан – 7 минг сомонийгача белгиланган. Бу ўртача 365 дан 640 АҚШ долларигачани ташкил этади.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy