Get Mystery Box with random crypto!

27 нафар талаба бугун Янги йилни Тошкент шаҳридаги талабалар т | platforma.uz

27 нафар талаба бугун Янги йилни Тошкент шаҳридаги талабалар турар-жойида кутиб олаётган экан

Барча олий таълим муассасалари талабалари қишқи таътилга чиқишиб, уларнинг барчаси доимий яшаш жойларига жўнаб кетишган.

Аммо Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган айрим хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар қишки таътилни талабалар турар-жойида ўтказишмоқда ва Янги йилни ҳам шу ерда кутиб олишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-сонли талабалар турар-жойида айни вақтда 27 нафар хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар Янги йилни кутиб олмоқда.

Бугун олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ҳолидан хабар олиш ва уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида мазкур университет талабалар турар-жойига келиб, улар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашибди.

Айниқса, вазирлик номидан байрам дастурхони безатилиб, талабаларга байрам шукуҳи ва кайфияти улашилди.
@platformauzb