Get Mystery Box with random crypto!

​​“Ўзбекнефтегаз” мутасаддилари диққатига! Нархи тушган бензи | platforma.uz

​​“Ўзбекнефтегаз” мутасаддилари диққатига!

Нархи тушган бензин қайдадур?

17 декабрдан бошлаб “Ўзбекнефтегаз” АЁҚШларида АИ-80 маркали бензин баҳоси 6500 сўм қилиб белгиланди. Гарчи бу ҳали ҳам аҳолининг аксарият қисми учун қимматлик қилса-да, ҳар ҳолда хусусий “заправка”ларга нисбатан инсоф доирасида қўйилган нарх экани билан кўнгилга бир оз таскин беради. Қолаверса, тушиш давом этади, дейишяпти. Уёғини кўраверамиз.

Лекин амалда “Ўзбекнефтегаз” АЁҚШларида мана шу 6500 сўмлик бензинни топиш ҳам жуда қийин бўляптику. Сиз ҳам гувоҳдирсиз, жуда кўп “заправка”ларга кирсангиз ходимлари дарров огоҳлантириб, “80 тугаб қолди, фақат 92 билан 95 бор”, дейишяпти. Аҳёнда учратиб қоладиганларингизда эса навбат катта. Кимгадир етмай якунланяпти. Ҳайдовчилар кайфияти бузилиб чиқиб кетишяпти. Мажбурликдан яна хусусий “заправка”ларга бориб, 7700, 8000 сўмдан бензин қуйишяпти. Али хўжа — хўжа Али.

“Ўзбекнефтегаз” мутасаддилари шу томонини ҳам мониторинг қилиб боришяптими? Бир-иккита блогер дўстларимиз авлиёдек кўкларга кўтариб мақтайдиган Меҳриддин акамиз “заправка”ларга ҳам қадам ранжида қилсалар яхши бўларди. Балки шунда “Йўқ маҳсулотга нархни туширдик деб суюнчи олишдан олдин, таъминотни ҳам бут қилиб қўйишимиз керак экан”, деган хулосага келармидилар дейманда. Тўғрими?

@platformauzb