Get Mystery Box with random crypto!

“Бахти Ташкентский” Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга | platforma.uz

“Бахти Ташкентский” Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтди

Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаев ва 36 нафар айбланувчи бўйича суд мажлиси қисқа танаффусдан сўнг, 5 июнь куни ўз ишини давом эттирди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” журналисти хабар берди. 

Судда сўз олган Бахтиёр Қудратуллаев қамоқдан чиққанида сўнг давлат ташкилоти вакиллари унга алоқага чиқиб, мамлакатда ёшлар, спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайиб кетаётгани учун “кўча”ни тартибга солишни сўраганини айтди. 

Бундан ажабланган судья “Сиз давлат ташкилотида расмий ишлаганмисиз?” деб сўради. Судланувчи бунга жавобан ёшлигидан бошлаб умрининг асосий қисми қамоқда ўтганини айтди. 

“Ёшлигингиздан ўтирган бўлсангиз, давлат сизга қандай топшириқ бериши мумкин?”, — деди судья. “Буни улардан сўраш керак”, — деди “Бахти Ташкентский”. 

Судланувчининг сўзларидан ажабланган судья “Тартибга солишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кучи етса керак, тўғрими?”, — дея савол берди. Бахтиёр Қудратуллаев “тўғри”, деди. “Унда нима учун давлат сизга топшириқ берган?”, дея такрорий сўради судья. 

Бахтиёр Қудратуллаев бунга жавобан ўша йиллари Ўзбекистонда ёшлар ва спортчилар орасида пичоқбозлик кўпайганини, давлат ташкилоти улар билан ҳамкорлик қилгач, бу жиноятчилик 60 фоизга камайгани ҳақида маълумотлар айтилганини билдирди. 

“Бундай статистикани ким юритган”, — деб сўради судья. Судланувчи эса у билан алоқага чиққан давлат ташкилоти масъуллар шундай маълумот беришганини айтди. Бироқ уларнинг айнан ким эканлигига аниқлик киритмади. Судя ҳам бу ҳақда ундан сўрамади.

@platformauzb