Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманидаги 16-умумтаълим ма | Pedkadr.tdi.uz

Савол: Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманидаги 16-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиман. Мен биринчи тоифали ўқитувчиман. Энди Олий тоифага топширганман. Онлайн-репетиция тестларига кирсам, менинг тоифамни иккинчи қилиб ёзишган экан. Бу хатоликни қандай тўғриласа бўлади? Бу аттестация жараёни муаммо туғдирмайдими?

Жавоб: Бу албатта жуда катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин:

биринчидан, Низомнинг 23-бандида аттестацияда иштирок этиш учун "тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланиши"-белгилаб қўилган (Сиз мурожаат юбораётганингизда ўзингиз шу тоифани танлагансиз, ҳеч ким Сиз тўғрингиздаги маълумотларни Сизнинг рухсатингизсиз ўзгартира олмайди);

иккинчидан, бу хатолик аттестацияга қадар тўғриланмаса, аттестацияда иштирок этмаганингиз маъқул, сабаби Сиз юқори натижа қайд этсангиз ҳам, аттестация натижалари бўйича қарор чиқаришда мурожаатингизда кўрсатилган тоифа бўйича қарор қабул қилинади;

учинчидан, онлайн-рептицияларни ўтказишдан кўзланган мақсадлардан бири ҳам айнан шу, яъни ўқитувчи ўзи тўғрисидаги маълумотларни яна бир бор тўғри ёки нотўғрилигини текшириб олиш;

тўртинчидан, Сизга бу хатоликнинг тўғрилаш бўйича зудлик билан
вилоят ишчи гуруҳига ёзма мурожаат қилишни тавсия қиламиз!

P.S. Ўз фаолиятингизга ҳамда ўзингиз тўғрингиздаги маълумотларга бефарқ бўлманг!


Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot