Get Mystery Box with random crypto!

#ПКА_2024_ПЕДАГОГЛАР_УЧУН_МУҲИМ_ЭСЛАТМА! Айрим телеграм кана | Pedkadr.tdi.uz

#ПКА_2024_ПЕДАГОГЛАР_УЧУН_МУҲИМ_ЭСЛАТМА!
Айрим телеграм каналлари ёки группаларида 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қиламиз!

Педагог кадрлар аттестацияси тўғрисидаги барча маълумотлар ваколатли вазирликларнинг (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) расмий манбаларида эълон қилинишини эслатиб ўтмоқчимиз
!

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар , шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг ШАХСИЙ КАБИНЕТларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot