Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ Аллоҳим! Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр | Psixologik testlar | Maslahatlar

​​​​ Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!

Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!

Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир ўлим фариштасини менга табассум ила юзлантир!

Кўзим нурини, ақлим шуъурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма,

Аллоҳим!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!

Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма.

Аллоҳим!
Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма.

Аллоҳим!
Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!

Пасткаш номардлардан бизларни йироқ қил!
Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!

Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.

Аллоҳим!
Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
Ота-онамни Ўзинг авф эт!
Устозларимни раҳматингга ноил айла!
Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма.

Аллоҳим!
Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!

Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!

Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!

Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик.

Аллоҳим!
Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!

Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!

Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла.

Аллоҳим! Ислом умматига нусрат бер! Аллоҳим ислом умматига нусрат бер! Аллоҳим
Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим!
Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим! AМИЙН

Яқинларга улашишни унутманг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEuZhFe7NVQQ9uu8kQ