Get Mystery Box with random crypto!

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эъл | Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2021 йил июль ойига қадар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари хулосалари асосида ахборот хизмати раҳбари лавозимига расман тасдиқланиб, фаолият юритиб келган республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 29 нафарининг (ўтган йил якунида 14 нафар) иш натижалари юқори, 74 нафариники (ўтган йил якунида 67 нафар) ўрта, 23 нафариники (ўтган йил якунида 30 нафар) қониқарли, 13 нафари (ўтган йил якунида 17 та)нинг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 10 нафарининг (ўтган йил якунида 6 нафар) фаолияти юқори, 83 нафариники (ўтган йил якунида 7 нафар) ўрта, 70 нафариники (ўтган йил якунида 117 нафар) қониқарли, 38 нафариники (ўтган йил якунида 60 нафар) эса паст даражада, деб топилди.

Иш натижалари юқори баҳоланган матбуот котиблари сафида Президент таълим муассасалари агентлиги директори матбуот котиби ҳам бор.


Батафсил