Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ ВА ДЕСИКАЦИЯ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ, МЕЪ | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ ВА ДЕСИКАЦИЯ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ, МЕЪЁРИНИ АНИҚЛАШ

Кўзланган мақсад:
Ғўзани дефолиация ва десикация қилиш пахтани тез очилтиришга, тезроқ ва тоза қилиб териб олишга, кузги ва қишги ишларни ўз вақтида ўтказишга имкон беради.

Ғўза парваришидаги ва йиғим-теримга тайѐргарлик кўришдаги агротехникавий тадбирлар ичида ғўза баргларни тўкиш ва ўсимликни қуритишнинг аҳамияти катта. Пахта терими олдидан айниқса ҳосили машиналарда теришга ажратилган пайкалларда ғўзаларнинг барги кимёвий препаратлар ёрдамида тўктирилса экин катор ораларидан шамол ўтиши яхшиланади, ғўза катор ораларидан нисбий намлик камаяди. Натижада ғўза туплари орасида ҳаво ҳарорати бирмунча юқори бўлиб, у кўсакларнинг барвақт етилиб очилишига фойдали таьсир этади.

Барглари тўкилмаган ғўзалардаги пахта машинада терилганида ифлосланади, толаларига барг ширалари ёпишиб кўкариб қолади, терим машиналарининг иш унуми камаяди. Шундай ҳолларни олдини олиш учун ғўза баргларини тўктириш, яьни дефолиация қилиш керак. Ғўзага кимёвий дорилар сепилганда барглари 10-12 кунда тўкилади.

Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Веб сайт | Telegram |