2022-04-11 06:52:23
Кўп тарқалган коррупциявий схемалардан бири ҳақида.
Коррупция “авж” олган жойларда одатда кўриниши ва схемаси бир хил бўлган бир амалиёт бор.
Бу ходимларни ярим-юлталик ставкаларга ишга олиш. Мутасаддиларимиз хафа бўлишмасин, бу нарса соғлиқни сақлаш муассасаларида, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида кенг тарқалган деган фикрлар юради.
Масалан, битта мактабгача таълим ташкилотида 25 та бир ставкалик бўш иш ўрни бор. Яъни, 25 нафар ходим тўлиқ ставкада ва нормал иш вақти режимида ишланадиган иш жойлари.
Лекин, МТТ директори шу иш жойларида 25 та эмас, 35-40 та ходимни, хатто 50-60 нафар ходимни ишлатишга уриниб кўради.
Нега шундай деб ўйлайсиз? Шу қадар меҳрибончиликданми, бу? Йўғее, ундай эмас. Бу шунчаки, иш ўринларини “очиқ савдога” қўйиш, яъни бу “бизнес”нинг ўзига хос усули.
Дейлик 25 та ходимдан 10 таси таниш-билиш ва юқоридан телефон орқали келадиган бўлса, анави соққасини оладигани 15 та бўлиб қоладику, чўғи кам бўлиб.
Шунда раҳбар шу 15 та тўлиқ ставкалик иш жойларини раз ярим ставкаларга бўлиб ташлайдида, ўзича 30 та ходимга “иш жойи” тайёрлайди. Ана энди, 15 та одамдан эмас, 30 та одамдан соққа олиш учун ажойиб “имконият” юзага келади.
Иш илинжида юрган ва туманда бошқа иш тополмаётган бечора қиз-жувонларимиз эрларини бошида ёнғоқ чақиб, ёки у ёқ-бу ёқдан қарз ҳавола қилиб, бири 150, яна бири 200 доллардан оладида, ярим ставкалик жой учун анави МТТ директорига қўш-қўллаб обориб беради.
Директор опа ҳам, “ташвишланма, ҳали ставкангни тўлиқ қибераман, анави декретга кетадиган бўлиб турибди” деб қўяди. Бу ваъда деярли барча ярим ставкалик ходимларга берилади. Бироқ...
Бироқ, айтилган 6 ойдан сўнг ҳалиги қиз декретига кетаётганида унинг вақтинчалик иш жойи ҳам кутилмаганда яна “ким ошди савдоси”га қўйилади...
Қалай?
P/S: Бундай “бизнес”, бундай коррупция ҳамма жойда ҳам бор деб айтмоқчи эмасмиз, ҳамма раҳбарлар ҳам кўнглига олавермасин. Ҳозиргидек амалиётни йўлга қўйган баъзи бир “бизнесмен” ва “бизнеследи”ларимиз ҳамда уларнинг "қурбони" бўлган ходимлар бизни жуда яхши тушуниб туришибди.
2.1K views03:52