Get Mystery Box with random crypto!

'МДҲ давлатларида пенсия ва нафақаларни тўлаш тизими. Ҳозирги | Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

"МДҲ давлатларида пенсия ва нафақаларни тўлаш тизими. Ҳозирги муаммолар ва тенденциялар" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 4 апрель куни Халқаро пенсия ва ижтимоий жамғармалар ассоциацияси (ХПИЖА) аъзоларининг онлайн шаклда давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида ХПИЖАга аъзо давлатлар - Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг Меҳнат миграцияси ва ижтимоий ҳимоя департаменти вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида томонлар пенсионер фуқаролар учун янада қулай шароитларни таъминлаш мақсадида пенсия таъминоти бўйича ўзаро тажриба алмашишди.

Давра суҳбатида асосий масалалар сифатида қуйидагилар муҳокама қилинди:

Ассоциацияга аъзо давлатларда суғурта ва бошқа бадаллар ҳамда тўловларни тўлашни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар;

Пенсия ва нафақалар тўлашни ташкил этиш, уларни етказиб бериш, мамлакат ичида ҳам ташқарисида ҳам мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини назорат қилиш;

Пенсия ва нафақаларни тўлаш тизимини автоматлаштириш ва такомиллаштириш масалалари.

Тадбир сўнгида, келгусида ҳам тажриба алмашиш, пенсия таъминотини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги ишларни амалга оширишга келишиб олинди.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube