Get Mystery Box with random crypto!

Андижон ва Қаршидаги воқеалар Куни кеча Андижон вилоятида Ўзб | Penalty | Нарзулла Сайдуллаев

Андижон ва Қаршидаги воқеалар

Куни кеча Андижон вилоятида Ўзбек футболининг 110 йиллик тадбирлари ўтказилди. Тадбир Про лига доирасидаги "Андижон" - "Шўртан" учрашуви билан тугади. Ўйин бошланишидан 15 дақиқа олдин ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари майдон четида ишлаётган фотографларни майдонни бўшатиб қўйишларини сўрашган, агар қаршилик кўрсатса кўтариб олиб чиқиб кетишларини билдиришган. Яхшики вазиятга учрашув комиссари Бахтиёр Ширинов аралашганидан кейингина фотографлар ўз ишларини бажаришда давом этишган. Энг кулгулиси Миллий гвардия ходими Шириновни ҳам майдонни тарк этишни сўраган .

Кеча Қаршида Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув тугагач сайтимиз фотографи ўз ишини бажараётганида Миллий гвардия ходимлари томонидан қаршиликка учраган. Фотоапаратидаги барча файллар ўчириб ташлангани етмаганидек ПФЛ томонидан тақдим этилган аккредитацияни йиртиб ташлашган .

Бизда дўпписини ол деса, калласи билан бирга олиш урф бўлган.

Обуна бўлинг Penalty