Талабаларга ойлик ижара тўловининг 50 фоизи (300 минг сўм) қоплаб берилади
Талабалар турар жойи (ё
тоқхона) билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси
(қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижарада яшайдиган
давлат ОТМ талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик
ижара тўловининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда:
- ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида –
БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм), қолган ҳудудларда –
БҲМнинг 0,5 бараваридан (150 минг сўмдан) ошмаслиги лозим;
- ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми
биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади;
- ОТМ томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.
Талабалар ҳаётига оидканалга аъзо бўлинг t.me/talabanigohi