Get Mystery Box with random crypto!

Фойдали маслаҳатлар!!! Болани дунёга келиши – бу хам стресс | PEDIATR👩‍⚕️ONLINE🔵

Фойдали маслаҳатлар!!!

Болани дунёга келиши – бу хам стресс ва хам бир дунё қувонч хисобланади. Балки кўкрак ёшидаги бошқа болачалар билан муомала қилишда етарлича тажрибага эга бўлган ёш оналар хам бордир. Аммо ўз фарзандига келганда хар қандай ота-онанинг хам довдираши турган гап.

Болаларнинг хиқиллаши – доим хам совуқ қотганидан эмас.

Болаларнинг хиқиллашини асосий сабаби овқатланиш жараёнида ошқозонига хавонинг тушиб қолиши хисобланади.Аслида хиқичоқнинг болага зарарли таъсири бўлмасада у узоқ чўзилиб кетса болани ухлашига халақит бериши мумкин.

Болани чўмилтириш мажбурий эмас.

Чақалоқларни чўмилтириш хам катта маросим хисобланади. Агар боланинг киндик жарохати тўла битмаган бўлса, инфекция тушишини олдини олиш учун чўмилтириш тавсия этилмайди.

Чақалоқ ёнида «стерил зона» хосил қилиш шарт эмас.

Болача билан контактда бўладиган хар бир инсон қўлини яхшилаб совунлаб ювиш талаб этилади. Аммо хамма идишларини кунда қайнатиш, хлорка билан ювиш шарт эмас. Негаки бола организми оддий маиший бактериялар билан ўзи курашишни ўрганиши керак.

Болани сўрғичини оғзингизга солиб тозаламанг.

Болангиз сўрғичга ўрганган бўлса, уни вақти вақти билан чайқаб туриш ёки нам салфетка билан артиб туриш кифоя. Тишларингизни соғлиғига юз фоиз ишонсангиз хам, ичмасангиз ва чекмасангиз хам барибир, болани сўрғичини оғзингизга солиб, кейин болани оғзига тиқманг.

Кўкрак сутини «ёғлироқ» қиламан деб уринманг.

Болани эмизаётган даврда сметана ейиш шарт эмас. Биринчидан, бола ёғли сутни эмишга кийланади, иккинчидан «ёғли» сут қийин хазм бўлади, учинчидан эса ортиқча ёғ онани семиришига сабаб бўлади. Шундай хам бу даврда онанинг гормонал фонида қайта қуришлар кетаётган бўлади. Биринчи ойида чақалоқ 600 грамгача вазн олиши кифоя хисобланади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@pediatronline