Get Mystery Box with random crypto!

Бола организмида кальций етишмаслиги қандай оқибатларга олиб к | PEDIATR👩‍⚕️ONLINE🔵

Бола организмида кальций етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Аввало, кальций танқислигида суяклар нотўғри шаклланади ва бола ўсишдан орқада қолади. Чунки кальций озиқ овқатлар билан меъёрида қабул қилинмаса, танамиз фойдаланиш учун суяклардаги кальцийни сафарбар эта бошлайди.

Кальцийнинг қон ивиш жараёнидаги аҳамияти жуда муҳим. Болада кальций миқдори сезиларли даражада кам бўлса, арзимаган қон кетиш ҳам ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.

Кальцийнинг миқдори юрак фаолиятига бевосита алоқадор бўлиб, мушакларнинг қисқариши учун кальций жуда зарурдир

Кальцийни ичаклар орқали қонга олиб ўтувчи оқсиллар Д витамини ёрдамида ҳосил қилинади, ушбу витамин етишмаса, кальций миқдорини ҳам озиқ-овқат орқали нормаллаштириб бўлмайди.

 @pediatronline