Get Mystery Box with random crypto!

​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ОИД ЎГИТЛАР: • Фарзанларни ёшларига қа | PEDIATR👩‍⚕️ONLINE🔵

​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ОИД ЎГИТЛАР:

• Фарзанларни ёшларига қараб муомала қилишни ўрганинг: кичик марҳалада ўйнанг ўргатинг, ўрта марҳаларда ўргатинг ўйнаманг ва катта марҳалада сирдош дўст бўлинг.

• Ота-онангизга яхшилик қилинг, фарзандингиздан яхшилик кўрасиз.

• Тарбияда қаттиқ қўл бўлманг, мулоимлик йўлини тутинг, шунда бола гўзал ахлоқли бўлади.

• Улар билан ўрта меъёрда муомала қилинг: ошириб ҳам, камайтириб ҳам юборманг.

• Тарбиядан мақсад: уларни солиҳ ва ислоҳ қилувчи бўлиб етишишларини мақсад қилинг.

• Болаларга: Аллоҳ кузатиб тургувчи Зотлигини уқтириб боринг, одамларнинг гапи учун яшамасин.

• Ҳадеб ваъз ўқиб уларни ўзинизга мухотоб қилиб олманг.

• Ҳар қандай шиддатли ҳолатда ҳам илиқ бўлинг, муҳаббатингизни кўрсатинг.

• Уйдаги шароитга кўра тоқатлари етадиган қонун-қоидаларни низом қилиб беринг, ўз бошимча ё бекорчи бўлишмасин.

• Болаларни ҳурмат билан қадрлаб гаплашинг, токи ота-она наздида қадри борлигини, бошқлар ҳам ҳурмат-иззат қилишини ҳис этсин.

• Болаларга тоқатидан ошиқча нарсаларни юкламанг, бошқаларга тенглаб пастга урманг, балки ўзларидаги қобилият ва фазилатни ривожлантиришга ёрдам қилинг.

• Уларнинг олдида ота-она мухолиф ҳолатда бўлманг.

• Фарзандларга хоссатан суҳбат учун, мажлис учун вақт ажратинг.

• Уларга дўст танлашда ёрдамлашинг, албатта.

• Энг аввало ўзингиз болангиз учун яхши яхши намуна бўлишга урининг.

• Болаларнинг ҳаққига доим яхши дуода бўлинг, асло дуоибад қилманг.

• Боладаги камчиликларини юзига солманг, уларни сўкманг, яхши мисоллар билан тузатинг.

• Болаларнинг ҳақларини чиройли ўтанг, уларни ҳадялар билан, кутилмаган совғалар билан сийлаб туринг.

• Бола бир нима демоқчи бўлса, диққат билан охиригача эшитиб туринг, сўзини бўлмасликка ҳаракат қилинг.

• Болани ўз исми билан, ё ўзига ёққан чиройли ва шижоатлантирувчи таҳаллус ва сифатлар билан чақиринг.

• Болаларни эркин фикрлашга, мустақил ихтиёр қилишга одатлантиринг, тақлидчи қилиб қўйманг.

• Сўрагани ёқмаса; даров: йўқ, дейишлик сиёсатини ташланг, балки сўраб, фикрини билиб муноқаша қилинг, хато бўлса тарк этишга кўндириб, кейин: биргаликда тўғри қарорни танлашни одат қилинг.

• Бола агар сиз ёқтирмаган ишни қилса, уни чиройли суратда даф қилинг, терс, кескин раддиялар билан совутманг.

• Бола билан очиқ ва содиқ бўлинг доим.

• Фазандлар ўртасига тушманг, магар зарурат ҳолатда қўшилинг.

• Бажараётган ишини ўзига қўйиб беринг, магар ўзи ёрдам сўраса ё ёрдам талаблигини сезсангиз кўмаклашинг, токи кимгадир суяниб қолиб яшамасин, ўзига ишониб Аллоҳга суянсин.

• Болага табассум ва ширин сўз бўлинг, токи сизга қалби эриб турсин.

• Фарзандлар ўртасида барча нарсада адолатли бўлинг, ораларини ажратманг.

• Ҳикмат билан сўзлаш ва иш олиб боришни алоҳида ўргатинг.

• Ҳар хатосини тузатаркансиз, хато устида тузатиш зарур бўлмаса, алоҳида ўринларда ё мисоллар билан, ё киноя билан хато содир бўлган ўриндан бошқа ўринда тузатинг.

@pediatronline