Get Mystery Box with random crypto!

ШУКУР ЯҚИНЛАРИМ БОР!!! Дарди жонни ёқар чақинларим бор, Бўғзи | Педиатрия

ШУКУР ЯҚИНЛАРИМ БОР!!!

Дарди жонни ёқар чақинларим бор,
Бўғзимда дод деган тиқинларим бор.
Синовларга тўлиб кетган дунёда,
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Гоҳ ютқаздим, гоҳо ютдим унумда.
Баъзан ўйлар уйқу бермас тунимда,
Елкадош бўлишар оғир кунимда.
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Душманим белбоғлар зимдан уришга,
Ғийбату, тухматдан сухбат қуришга.
Ҳеч йўғи ҳасратим тинглаб туришга,
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Ишонар гар айтсам ҳар бир аҳдимга.
Шижоат қўшишар шиддат-шахдимга.
Мен учун ёнимда, менинг бахтимга,
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Бир бўлган инсонни йиқитар ҳаёт,
Ёнингда бўлишса кўнгил экан шод.
Бириси жигарим, бири етти ёт.
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Шифоим бўлишар мен бўлсам бемор,
Душманимнинг макри, ҳийласи бекор.
Намоз, дуоимда айтаман такрор.
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.


Одилбек Қодиров


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !