Get Mystery Box with random crypto!

Бувижоним!!! Энг гўзал тарбия берган ўзингиз, Ибратга, ҳислат | Педиатрия

Бувижоним!!!

Энг гўзал тарбия берган ўзингиз,
Ибратга, ҳислатга бойдир сўзингиз,
Ҳеч ҳам ёшланмасин маъсум кўзингиз,
Сиз-ла файзли ўтар ҳар кун, ҳар оним,
Борингизга шукр жон бувижоним!

Ҳар юмуш, ҳар ишни сиздан ўргандим,
Ўсмалар суришни сиздан ўргандим,
Юришни, кулишни сиздан ўргандим,
Бугун айтай дедим юракда борим,
Борингизга шукр жон бувижоним!

Кўзинггизга тикка боқмаганим бор,
Жонингиз ўтларда ёқмаганим бор,
Таълим-тарбиянгиз оқлаганим бор,
Кўзлари чашмаю сочлари толим,
Борингизга шукр жон бувижоним !

Дуолар қиласиз бахтимни тилаб,
Ҳар файзли кунимни қувончга белаб,
Келинг бугун мен ҳам кўнглизга қараб,
Айтайин қалбимнинг, дилимнинг зорин,
Борингизга шукр жон бувижоним!

Сизга беришганин асраб қўясиз,
Менга туҳфа қилиб, кўриб тўясиз,
Ҳасталансам мен деб юрак ўясиз,
Набирангиз экан шунчалар золим,
Борингизга шукр жон бувижоним!

Сиз борсиз уйимиз файзга тўлади,
Ҳар кунимиз тўю байрам бўлади,
Мумтозингиз сизни яхши кўради,
Қалбдаги чечагим, мангу баҳорим,
Борингизга шукр жон бувижоним!

Мумтозбегим

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !