Get Mystery Box with random crypto!

ОНАМНИНГ СИНГЛИ!!! Бирам яхшисиз сиз, юзлари ойли, Мудом ме | Педиатрия

ОНАМНИНГ СИНГЛИ!!!

Бирам яхшисиз сиз, юзлари ойли,
Мудом меҳр истар беғубор кўнгли.
Йўқдир ҳеч эътироз, онам чиройли,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Сизни ҳар кўрганда қувнайди дилим,
Нечук кўзларингиз бунчалар мунгли?!
Хола деб айтишга бормайди тилим,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Сиз кўнглим ичинда озодасиз сиз,
Хон, малаклар ичра хонзодасиз, сиз,
Ойлар ичинда ҳам ойзодасиз сиз,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Бағрингизга босинг, меҳрга тўяй,
Онамнинг ишқини қалбимга туяй,
Келинг, юзингиздан бир ўпиб қўяй,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Ўлмасбек Самарқандий.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !