Get Mystery Box with random crypto!

Ёш болаларда оғзи нега учинчи қўллари дея ном берилган??? | PEDIATR SHIFOKOR

Ёш болаларда оғзи нега учинчи қўллари дея ном берилган???

Педагог ва руҳшунослар ёш болалар ҳар нарсани оғзига солиш бунинг ҳеч ҳайрон қоларли жойи йўқлигини таъкидлашади.

Болалар шу йўл билан оламни танишади. Бунда таъм билиш туйғуси кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва пайпаслаб сезиш сингари муҳим ҳисобланади.
Руҳшунослар орасида, ҳатто «оғиз боланинг учинчи қўлидир» деган ибора ҳам юради.
Бошқа томондан олиб қараганда, бу кичкинтойнинг руҳий ёки жисмоний камчилиги борлигидан далолат бериши ҳам мумкин.
Руҳшунослар оғзига дуч келган нарсани солавериш одати оиласида меҳр-муҳаббат, илиқликни етарлича ҳис этмаётган болаларда кўп учрашини қайд этишади.
Шунингдек, руҳий нуқсони бор ва ақлий ривожланишда ортда қолаётган болаларда ҳам иштаҳа йўқолиши ҳамда таъм билиш туйғусининг бузилиши кузатилар экан.

Одатда, кўкрак ёшидаги гўдаклар соч толалари, жун, қоғоз, арқон, ип, алебастр кабиларга ўч бўлишади.
Каттароқ ёшдаги болалар эса кўмир, кул, қум, шағал, япроқлар ва қўнғизчаларни оғизларига кўп солишади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@PEDIATR_SHIFOKOR