Get Mystery Box with random crypto!

Сен дунёни қандай кўришни хоҳласанг, шунга кўра, аввало ўзинг | Гуманитар фанлар

Сен дунёни қандай кўришни хоҳласанг, шунга кўра, аввало ўзинг ўзгар.
Махатма Ганди

Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поэздга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поэздга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой кавушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: «нима учун бундай қилдингиз?», деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: «кавушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман».
▬▬▬▬▬▬▬▬▬
➣ Дилмурод Икромов канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE2qy4k2xUbVTLio5Q