Get Mystery Box with random crypto!

#Миллий_сертификат Она тили ва адабиёт, тарих ҳамда географи | Ўқитувчилар

#Миллий_сертификат

Она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан талабгорларни рўйхатга олиш 10 апрель куни бошланади

Маълумки, 2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдум бўлиб ўтиши белгиланган.

Шу сабабли 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари 14 май кунига кўчирилди.

Бунда она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонида иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар 10 апрелдан 24 апрелга қадар (шу куни ҳам) рўйхатга олинади.

Шунингдек, 21 май куни бўлиб ўтадиган тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш ҳам 10 апрелдан 24 апрелга қадар амалга оширилади.

Талабгорлар my.uzbmb.uz сайтининг «Миллий сертификат» бўлими орқали рўйхатга олинади ва рўйхатга олишнинг сўнгги куни 24 апрель (тўлов қилиш — 25 апрель) куни ҳисобланади.

@pedagoglarmiz