Get Mystery Box with random crypto!

#Ёшлар_келажагимиз Наманганлик ўқувчи тадбиркорлик ортидан 70 | Ўқитувчилар

#Ёшлар_келажагимиз

Наманганлик ўқувчи тадбиркорлик ортидан 70 млн сўмдан зиёд даромад топмоқда

Халқ таълими вазирлигининг ташаббуси Наманган вилоятида ҳам юзлаб касб-ҳунар, тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган интилувчан ўғил-қизларни кашф этмоқда.

Биргина Давлатобод туманидаги ўқувчилар мисолида ҳам буни кўриш мумкин. Тумандаги 78-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Маҳдийхон Абдуқаюмовнинг оиласи 40 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Анъанани давом эттираётган ёш тадбиркор айни кунларда 200 та яшикда 1200 та асалари оиласини парвариш қилмоқда. У жорий йилда асаларичиликдан 70 млн сўм соф даромад олган.

Худди шу тумандаги 82-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Моҳигул Ҳасанбоева эса тўқувчиликни пухта эгаллаган.

Яна бир ёш тадбиркор 11-синфда таҳсил олаётган Билохон Бекмирзаевдир.

Халқ таълими вазирлиги

«Ўқитувчилар» каналига аъзо бўлинг ва барчага улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEXdusfFSr9BIO9Q6w