Get Mystery Box with random crypto!

#Энг_долзарб_саволларга_жавоблар Дарс соатларини тақсимлашда | Oʻqituvchilar uchun

#Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Дарс соатларини тақсимлашда малака тоифалари ҳам инобатга олинади
!

Савол: Ўтган, 2022 йилда икки марта, январь-июнь ва август-декабрь ойларида мактаб ўқитувчилари учун аттестация ўтказилди ва ушбу аттестацияда кўпчилик ўқитувчилар мутахассисликдан иккинчи тоифага, иккинчи тоифадан биринчига, биринчи тоифадан олий тоифага ўтишди. Шунингдек кўпчилик ўқитувчилар аттестациядан ўта олишмади .
Мактабларда янги ўқув йили учун дарс тақсимоти яқинлашиб келмоқда. Ўқитувчилар ўртасида дарс соатларини тақсимланишида аттестация натижаси инобатга олиниши керакми? Бунинг қонуний асослари борми ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271- рақами билан рўйхатдан ўтказилган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ нинг 15-банди:
15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар......

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!

@Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU